Ичимлик сувидан қарздорликни ёпиб беришни ваъда қилган назоратчи-инспектор ушланди. Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Департаментнинг Боёвут туман бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, “Сирдарё сув таъминоти” МЧЖ Гулистон шаҳар бўлими назоратчи-инспектори Э.М. фуқаро Д.Қ.нинг хонадонининг 3,7 млн сўм ичимлик сувидан қарздорлигини ёпиб бериш эвазига 1,7 млн сўмни олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!