Истанбулдаги Фатиҳда бир автомобилда бошланган ёнғин яна 4 та машинага ўтди. Бу ҳолат натижасида катта ваҳима юзага келди. Жойлардаги портлашлар қўрқинчли лаҳзаларни келтириб чиқарди. Ёнғинга техник носозликлар сабаб бўлгани маълум қилинди.
Атрофга портлаш овози эшитилгани боис одамларда ваҳима кучайган. Гап шундаки, Кожамустафапаша кўчасида ҳаракатланаётган машина ҳайдовчиси, машинасидан тутун кўтарилаётганини пайқаб, йўл четида тўхтаган ва атрофдагилардан ёрдам сўраган.
Автомобилни тўлиқ ўраб олган аланга йўл четида тўхтаб турган 4 та машинага ўтган. Шунингдек, ёнғин натижасида ҳодиса содир бўлган жой яқинидаги бино ва автомат касса (банкомат) ҳам зарар кўрган
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!