ДХХ йўл қурилишида 1 млрд сўм бюджет маблағи ўзлаштирилганини аниқлади. Бу ҳақда УзА нашри хабар бермоқда.
ДХХ томонидан «Сирдарё йўллардан мунтазам фойдаланиш» унитар корхонасининг собиқ мансабдор шахслари 2018-2021 йилларда автомобиль йўлларини таъмирлаш учун ажратилган бюджет маблағлари, ишчи ходимларнинг иш ҳақлари ва рағбатлантириш пуллари – жами 1 млрд 6 млн сўмни талон-торож қилингани аниқланди.
Ҳолат юзасидан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилди ҳамда унитар корхонанинг собиқ раҳбари «Х.О.», собиқ бош ҳисобчиси «С.Ш.», собиқ ҳисобчиси «Х.С.», собиқ бўлим бошлиғи «М.Ш.» ва яна 10 нафар шахсга нисбатан айблов эълон қилиниб, суд идораларига юборилди.
Жиноят ишлари бўйича Сайҳунобод туман судининг ҳукмига кўра, айбдорларга озодликдан маҳрум қилиш, ахлоқ тузатиш ишлари ҳамда қонунчиликда белгиланган бошқа жазо турлари тайинланди.
Талон-торож қилинган бюджет маблағларининг 767 млн сўм қисми ундирилиб, қолган 239 млн сўм пул маблағи мажбурий тартибда ундириш учун МИБга юборилди.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!