Jahon, Yangiliklar

NASA 2025 йилда Ернинг ягона сунъий йўлдошига қўниши мумкин

NASA 2025 йилда Ернинг ягона сунъий йўлдошига қўниши мумкин

Artemis 1 миссияси доирасида ракета ташувчи Space Launch System (SLS) қурилмаси Orion космик корабли билан бирга Ойга учирилди. Бу ҳақида Анадолу нашри хабар бермоқда.

АҚШ Миллий Аэронавтика ва космик тадқиқотлар бошқармасининг (NASA) энг кучли ракетаси Флорида штатидаги Канаверал бурнида жойлашган Кеннеди космик марказининг учириш майдончасидан фазога юборилди.

Ракетанинг Ойга учирилиши 27 сентябрга белгиланган эди. Бироқ NASA Флорида штатига таҳдид солаётган «Николь» тўфони туфайли ракета учирилишини бир муддат кечиктиришга қарор қилганди.

Агар Artemis 1 миссияси муваффақиятли амалга оширилса, NASA астронавтлари 2024 йилда Ой атрофида уча олади ва 2025 йилда Ернинг ягона табиий сунъий йўлдошига қўниш имконияти юзага келади.