O‘zbekiston, Yangiliklar

Ўзбекистон 903,3 млн долларлик мева ва сабзавотлар экспорт қилди

Ўзбекистон 903,3 млн долларлик мева ва сабзавотлар экспорт қилди

Ўзбекистон охирги 10 ой давомида 903,3 млн АҚШ долларига тенг бўлган мева ва сабзавотларни хориж бозорларига экспорт қилган.

Давлат статистика қўмитасининг дастлабки маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-октябрь ойларида 1,4 млн тонна мева ва сабзавотлар хорижга олиб чиқиб кетилган.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 192 минг тоннага ошгани маълум қилинди.

2022 йилнинг 10 ойида экспорт қилинган мева ва сабзавотлар ҳажми қуйидагича:

– мева ва резаворлар – 297 минг тонна;
– қуритилган мева ва резаворлар – 35,7 минг тонна;
– сабзавотлар – 733 минг тонна;
– пиёз – 185,4 минг тонна;
– карам – 135,2 минг тонна;
– помидор – 65,8 минг тонна;
– узум – 181 минг тонна;
– майиз – 64,4 минг тонна;
– ерёнғоқ – 15,6 минг тонна;
– тарвуз-қовун – 134,3 минг тонна.