O‘zbekiston, Yangiliklar

Ўзгаришлар «мавсуми» давом этади

Ўзгаришлар «мавсуми» давом этади

​​Урганч халқаро аэропортига директор тайинланди. Бу ҳақида «Uzbekistan Airports» хабар қилди.

«Uzbekistan Airports» АЖ бошқаруви раиси буйруғи билан Гаипов Суннатилла Худаярович 2022 йил 15 ноябрдан бошлаб «Урганч» халқаро аэропорти директори вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Тошкент давлат шарқшунослик университети битирувчиси Сунатилла Гаипов 20 йилга яқин «Uzbekistan Airways» авиакомпаниясида турли лавозимларда ишлаган. Сўнгги йилларда у Амритсарда (Ҳиндистон) авиаташувчи вакили ва Деҳлида вакил ёрдамчиси бўлиб фаолият юритган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг май ойида аэропортнинг аввалги директори раҳбарият қарори билан эгаллаб турган лавозимидан озод этилган эди. Шу пайтгача, бошқарув раисининг операцион фаолият бўйича биринчи ўринбосари Жавлонбек Умархўжаев аэропортнинг вақтинчалик директори вазифасини бажариб келган эди.