Jahon, Yangiliklar

Польша ҳудудига қулаган ракета мамлакатни сергакликка чақирди

Польша ҳудудига қулаган ракета мамлакатни сергакликка чақирди

Польша бир қатор ҳарбий қисмлар ва махсус хизматларнинг жанговар тайёргарлигини оширмоқда. Бу мамлакат ҳудудига ракеталар қулагани тахмин қилинганидан кейин жорий этилди. Аввалроқ ОАВ Украина билан чегарадан 8 км узоқликда жойлашган Польша қишлоғида икки киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берган эди. Бу хабарлар тасдиқланмаган бўлиб, расмийлар сабабларни ўрганмоқда.

Варшава Қўшма Штатлар ва НАТО билан яқин ҳамкорликда ишлаётганини ва НАТО Низомининг қўшма маслаҳатлашувлар тўғрисидаги 4-моддасини кучга киритиш масаласини кўриб чиқаётганини таъкидлади. Пентагон ҳам вазиятга изоҳ беришдан бош тортди.

«Ассошиэйтед пресс» агентлигининг АҚШ разведка манбаларига таяниб хабар беришича, ракеталар Россияга тегишли бўлиб, Украина ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими томонидан уриб туширилган бўлиши мумкин.

Украина Президенти террор фақат мамлакат чегаралари билан чегараланиб қолмаслиги ҳақида гапирганини таъкидлади. Зеленскийга кўра, у Молдова ҳудудига аллақачон тарқалиб бўлган ва бугун Россия ракеталари Польшага зарба берди. Россиянинг ҳаракатлари шу ҳолича қолдирилиши узоқ давом этиб бўлмаслиги, акс ҳолда рус ракеталари етиб бориши мумкин бўлган ҳар қандай ҳудуд таҳдид остида экани қайд этилган.

Россия Мудофаа вазирлиги бундай хабарларни провокация деб атади. Рус қўшинлари Украина-Польша чегараси ҳудудидаги объектларга ҳеч қандай зарба бермагани ва оммавий ахборот воситаларида пайдо бўлган самолёт вайроналари тасвирлари «Россия қуроллари билан ҳеч қандай алоқаси йўқ», деб баёнот берди Кремль томони.