O‘zbekiston, Yangiliklar

Эҳтиёт бўлинг! «Қамчиқ»да қор

Эҳтиёт бўлинг! «Қамчиқ»да қор

«Қамчиқ» довонида қор ёғишда давом этмоқда. Кеча кечга яқин пойтахт билан водийни боғловчи йўлда қор ёға бошлагани, ҳаракат қийинлашгани ҳақида хабар берилган эди. Бугунги маълумотларга кўра, табиат неъмати ёғишда давом этмоқда. Бу ҳақида ЙҲХХ ахборот берди.

Шунингдек, хизмат ходимлари ҳайдовчиларни огоҳликка ҳам чақирган.

Маълумот қилинишича, А-373 “М-39 а/й Гулистон-Бўка-Ангрен-Қўқон-Андижон орқали-Ўш” автомобиль йўлининг Қамчиқ довонидан ўтган қисми 188-253 км.лар оралиғида қор ёғмоқда.

Хабарга кўра, қор ёғиб турган пайтда довонда транспорт воситаларининг бетўхтов икки томонлама ҳаракатланиши таъминлаш учун «Қамчиқавтойўл» ИЙФУК томонидан йўл қопламасида сирпанчиқ бўлмаслигини олдини олиш мақсадида туну-кун йўлларга қум-туз аралашмаси сепиш, йўлларни қордан тозалаш ишларини бажармоқда. Транспорт воситалари икки томонлама хавфсиз ҳаракатланмоқда. Қор, вақтм билан туман. Йўлларда кўриниш 300 метрни, ҳаво ҳарорати -4 даража, намлик 66 фоизни ташкил этмоқда. Шамол тезлиги 2-11 м/с.

Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати барча ҳайдовчилардан оралиқ масофани сақлаб, тезликни меъёрдан оширмасдан, эҳтиёткорлик билан ҳаракатланишларини сўраб қолмоқда.