O‘zbekiston, Yangiliklar

Сиёсатшунос эксперт Марказий Осиё ўз стратегиясини яратиши зарурлигини таъкидлади

Сиёсатшунос эксперт Марказий Осиё ўз стратегиясини яратиши зарурлигини таъкидлади

Аввалроқ 15 ноябрь куни Тошкент шаҳрида Марказий Осиё экспертлари форуми бўлиб ўтгани ҳақида хабар берган эдик.

Сиёсатшунос эксперт Камолиддин Раббимов ҳам Марказий Осиё экспертлар Форумида маъруза қилди. Сайтимиз мухбирининг хабар қилишича, Сиёсатшунос дунёдаги сиёсий жараёнлар ва уларнинг минтақага таъсири, Марказий Осиёнинг интеграциялашуви, ривожланиши ҳақида гапирар экан, жумладан, минтақа давлатлари сиёсий бошқарувда непотизмдан воз кечиши кераклигига урғу берди.

Экспертга кўра, Марказий Осиё давлатлари кланлар ва қариндош уруғчилик билан бошқариш тизимидан воз кечиши керак. Бу давлатлар ривожланишни истар экан Республикачилик тизимини ривожлантириши лозим. Акс холда  тараққиёт оқсайверади.

— Ҳар томондан ўраб олинган минтақада жойлашган мамлакатларнинг умумий тақдирига дахл қилувчи муҳим қарорларни модуллаштириш талаб этилади. Минтақа давлатларини бирлашишга орқали бошқа глоббашувнинг супер субъектлари томонидан камситилишга йўл қўймаслик имкони ортади. Собиқ иттифоқ давлатларида кузатилаётган сиёсий жараёнлар фонида Марказий Осиё минтақасидаги экспертларнинг муттасил алоқада бўлишига талаб ортди. Бунда ҳамкорликни ривожлантириш ҳам муҳис саналади. Бугунги кунда уларнинг олдида муаммоларга биргаликда ечим топиш, жамоатчилик фикрларини шакллантириш каби муҳим вазифалар турибди. Айниқса, кейинги йиллар давомида бир-биридан узоқлашган давлатларнинг глобаллашув жараёнидаги жамоавий ҳаракати долзарб аҳамиятга эга. Бугунги кунда глобаллашув жараёни кетяпти ва бунда коллектив ҳаракат доим устуворлик беради.

Шунингдек, эксперт мазкур альянс доирасида келгусида Марказий Осиё давлатлари экспертларининг бирлашиши ҳамда минтақанинг ягона тақдир эканлигини англаши, буни жамиятга тушунтира олиши каби фаолликлар юзага чиқади, деб умид қилинаётганини қўшимча қилди.

Мутахассислар шунингдек, 20-30 йил аввалга мўлжалланган режаларни тузиш кераклигини таъкидлади. Минтақа тақдирини белгиловчи муҳим қарорларни қабул қилиш, кимнингдир йўриғига юрмасдан, қандайдир мавҳум ташаббусларга хайрихоҳлик билдирмасдан Марказий Осиё ўз стратегиясини яратиши зарур, деган тўхтамга келинди.