Тадбиркорнинг 20 000 АҚШ доллари ва 50 млн сўмини қўлга киритган фирибгар аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент хабар тарқатди.
Департаментнинг Оҳангарон туман бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро З.А. “N.F.” МЧЖ раҳбари Ж.М.нинг ишончига кириб, ҳужжатларни қалбакилаштириш орқали ўзини МЧЖ раҳбари этиб тайинлаб, ушбу корхонага қарашли бинони гаровга қўйиш орқали “S.S.” МЧЖга тижорат банки филиалидан 180 000 АҚШ доллари кредит ажратилишига эришиб, бунинг эвазига “S.S.” МЧЖ раҳбари А.К.нинг 20 000 АҚШ доллари ва 50 млн сўмини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган.
«Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда», дейилади хабарда.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!