O‘zbekiston, Yangiliklar

Термизда аскар уйга ўлик ҳолда қайтарилди

Термизда аскар уйга ўлик ҳолда қайтарилди

Термизда ҳарбий хизматчи вафот этди. Бу ҳолат юзасидан Мудофаа вазирлиги расмий баёнот билан чиқди.

Унга кўра, Термиздаги ҳарбий қисмларнинг бирида хизмат қилаётган оддий аскар К.Қ. соғлиги бўйича шикоят қилгани сабабли 11 ноябрь куни Марказий ҳарбий клиник госпиталга ётқизилган.

Тиббий текширувлар натижасида бемор К.Қ. «юракнинг ўнг бўлмачасида контраст тўлдириш дефекти (тромб), кўкс оралиғида ҳажмли хосила, икки томонлама гидроторакс» аниқланган. 14 ноябрь куни бемор шошилинч равишда «Америcан Ҳоспитал» клиникасида кардиохирург консультациясига олиб борилган.

«Бемор ҳаёти учун ташхис ва жарроҳлик операцияси ўта хавфли ҳисобланади. Аммо ҳаётий кўрсатмаларга асосан жарроҳлик операциясини бажариш лозимлиги сабабли клиникада госпиталь мутахассислари иштирокида жарроҳлик операцияси ўтказилди.

Беморнинг умумий аҳволи ўтказилган жарроҳлик операциясига мос равишда оғирлигича қолган. Ўтказилган реанимацион чора тадбирларга қарамасдан беморда биологик ўлим қайд этилган», дейилади баёнотда.