Шаҳрихонлик шахс уйида наркотик модда сақлаб келгани аниқланди. Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати маълумотига кўра, вилоят ҳамда Шаҳрихон тумани ИИБ ЖҚБ ходимлари билан ҳамкорликда тадбирлар олиб борилган. Рей давомида Шаҳрихон туманида яшовчи 1968 йилда туғилган эркак Ш.Ж.нинг яшаш хонадони 2 нафар ҳолис иштирокида текширилган.
Текшириш давомида хонадонининг томорқасида жойлашган навеснинг тагида деворга осилган қора рангли целлофан пакетга солинган номаълум моддалар борлиги аниқланган. Айтилишича, пакет ичида ўткир ҳидли, кўкимтир тусли қуруқ ҳолдаги нашасимон моддалар бўлган. Ушбу моддалар 2 нафар холислар иштирокида баённома орқали келгусида текшириб кўришлик учун туман ИИБ ихтиёрига олинди.
Топилган моддалар мутахассис-провизор иштирокида электрон тарозида тортиб кўрилганида, унинг соф оғирлиги 22.97 граммни ташкил этгани таъкидланди.
Мазкур ҳолат юзасидан Шаҳрихон тумани ИИБ Терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!