М-39 автомобиль йўлида «Nexia-2» ёниб кетди. Бу ҳақида Тошкент вилояти ИИБ ЙҲХБ матбуот хизмати хабар қилди.
Маълум бўлишича, жорий йилнинг 16 ноябрь куни соат 09:15 ларда Тошкент вилояти, Зангиота тумани ҳудудидан ўтувчи М-39 автомобиль йўлининг 818-километрида ЙТҲ рўй берди. Унда 1981 йилда туғилган ҳайдовчи З.Ғ. «Nexia-2» русумли автомобилда ҳаракатланаётиб олдинда қайрилиб олаётган ҳайдовчи, 1995 йилда туғилган И.Р. бошқарувидаги «Камаз» русумли юк автомобилининг шина қисмига тўқнашган. Зарб оқибатида «Nexia-2» автомобилида ёнғин юзага келган.
Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган. Тўқнашув ва ёнғин натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.
Мазкур ҳолат юзасидан туман ИИБ ЙҲХБ ва ФВБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!