O‘zbekiston, Yangiliklar

4 кишини 23 000 долларга туширган фирибгар ушланди

4 кишини 23 000 долларга туширган фирибгар ушланди

Сирдарё вилоятининг Боёвут туманида фуқароларнинг 23 000 АҚШ долларини ўзлаштириб юборган МЧЖ раҳбари аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент маълум қилди.

Хабарда айтилитшича, Департаментнинг Боёвут туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “I.W.” МЧЖ раҳбари Б.Э. фуқароларнинг ишончига кириб, уларнинг маблағларини гўёки инвестиция кўринишида ўзининг фаолиятига жалб этиб, фуқароларга ушбу маблағлари эвазига ҳар ой 10 фоиз миқдорида устама тўловлари тўлаб беришни ваъда қилиб, 4 нафар фуқаронинг жами 23 000 АҚШ долларини қўлга киритганлиги аниқланган.

«Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 188-1-моддаси (пул маблағларини ва (ёки) бошқа мол-мулкни жалб этишга доир ноқонуний фаолият) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда», дейилади хабарда.