Касби туманида тадбиркорнинг 7,6 тонна газ конденсатини ўғрилаган шахс аниқланди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти.
Маълум бўлишича, Департаментнинг Касби туман бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан терговга қадар текширув ўтказилган. Унда фуқаро Ш.Ч. “E.D.” МЧЖнинг газ конденсатини ўғрилик йўли билан қўлга киритгани аниқланган. Хусусан, “Қамаши” МФЙ ҳудудидан 7,6 тонна газ конденсати, 51 дона тўқ қора суюқлик тўкилган елим идиш, 320 метр темир қувур ва юқори босимга мўлжалланган резина шланклар тегишли тартибда ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, терговга тегишлилиги бўйича юборилган.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!