O‘zbekiston, Yangiliklar

9 млрд. 801 млн. сўмдан зиёд зарарнинг олди олинди

9 млрд. 801 млн. сўмдан зиёд зарарнинг олди олинди

Давлат божхона қўмитасининг Контрабандага қарши курашиш бош бошқармаси томонидан Андижон вилоятида Давлат хавфсизлиги хизмати ва вилоят божхоначилари билан ҳамкорликда тезкор-қидирув тадбири ўтказилди. Бу ҳақида Давлат божхона қўмитаси хабар берди.

Қирғизистон Республикаси божхона хизматидан олинган тезкор маълумотга асосан “Хитой-Туркия-Қирғизистон” йўналишида ҳаво йўллари орқали Бишкек шаҳрига олиб келинган халқаро куръерлик жўнатмасида Ўзбекистон Республикасининг 1 млн. 8 минг дона  қалбаки акциз маркалари борлиги аниқланади.

Дастлаб Бишкек шаҳрида акциз маркаларни Ўзбекистонга олиб кетиш мақсадида қабул қилиб олган қўшни давлат фуқароси божхона хизмати тезкор ходимлари томонидан қўлга олинди. Унинг кўрсатмасига биноан қалбаки акциз маркаларни Андижон шаҳрида истиқомат қилувчи шахсга етказиши лозим эди.

Шундан сўнг тезкор тадбир мамлакатимиз ҳудудида – Андижон шаҳри Боғишамол даҳасида давом эттирилиб, қалбаки акциз маркаларни қабул қилиб олаётган Ўзбекистон республикаси фуқароси ҳам қўлга олинди.

Суриштирувлар давомида маълум бўлишича, қалбаки акциз маркалари   Наманган шаҳрида яшовчи Ўзбекистон фуқароси буюртмаси бўйича тайёрланган ва Қирғизистонга келтирилган. Бунинг учун ушбу шахс томонидан акциз маркаси намунасини қалбакилаштириш бўйича Андижонда истиқомат қилаётган хорижий шахс орқали муқаддам Хитойга буюртма берган. Хитойда тайрёланган сохта маркалар Туркия орқали дастлаб Қирғизистонга, сўнгра Ўзбекистонга олиб кирилиши кўзланган эди.

Табиийки, қалбаки акциз маркалари сифатсиз ва қўлбола тарзда ишлаб чиқарилган алкаголь маҳсулотлари учун қўлланилади. 1 млн 8 минг дона сохта акциз маркаси демак 1 млн 8 минг шиша қўлбола усулда тайёрланган ароқ учун қўлланилади. Бир шиши ароқни ўртача 2-3 нафар истеъмол қилса, демакки, ўртача 2-3 млн. нафар юртдошларимиз қалбаки ароқдан заҳарланган ва эҳтимол уларнинг маълум қисми заҳарланиш оқибатида халок бўлар эди.

Юртдошларимиз саломатлиги учун туғиладиган жиддий хавфдан ташқари, давлат бюджетига ҳам 9 млрд. 801 млн. сўмдан зиёд зарар етказилган бўлар эди.