Jahon, Yangiliklar

«Адаш»лар можароси сербларни ҳам айланиб ўтмади

«Адаш»лар можароси сербларни ҳам айланиб ўтмади

Руслар ва украинларнинг оммавий миграцияси Сербиянинг кундалик ҳаётидаги таъсири тобора кўпроқ сезилмоқда. Тўққиз ой ичида у ерга 20 мингга яқин украиналик қочиб борган, 100 мингдан ортиқ россиялик вақтинчалик яшаш учун рўйхатдан ўтган. Улар демографик вазиятга, меҳнат бозорига ва кўчмас мулк нархига таъсир қилмоқда.

Рус муҳожирларининг янги тўлқини, яъни ёш, ўқимишли одамлардан иборат экани таъкидланмоқда. Афсуски, уларнинг аксарияти вақтини бекор ўтказмоқда.

Муҳожирлар оқими туфайли Белграднинг марказий туманларида квартираларга талаб кескин ошди ва бу нархлар ошишига ҳам таъсир қилди. Кўчмас мулк агентлари сўнгги йилларда Белградда ижарага олган руслар улуши деярли икки баравар кўпайганини айтишмоқда.

Жорий ўқув йилида Украинадан 60 дан ортиқ ва Россиядан 500 дан ортиқ талаба Сербия мактабларига қатнай бошлади. Улар учун ҳатто мактаб ўқув дастурини ҳам мослаштиришга тўғри келди. Баъзилари қочоқ мақомига эга ва бошқалари чет эл фуқаролари бўлишига қарамай, барча учун дарслар бир хил ўтилмоқда.