Электрон тижорат гиганти ҳисобланган Amazon соғлиқни сақлаш соҳасидаги имкониятларини кенгайтириш бўйича сўнгги ҳаракати доирасида аллергия, акне ва соч тўкилишига сабаб бўлувчи кенг тарқалган касалликларни даволаш учун виртуал клиникани ишга туширди.
“Amazon Clinic – «постга асосланган виртуал ёрдам» бўлиб, у «мижозларни мавжуд виртуал ёрдам вариантларига» улаш учун мўлжалланган”, деди янги хизматнинг бош шифокори ва бош менежери доктор Нора Айогу ўз блог постида.
Amazon клиникаси 20 дан ортиқ кенг тарқалган касалликларни даволашни таклиф қилади ва дастлаб АҚШнинг 32 штатида мавжуд бўлиб, келгуси ойларда тармоқларни янада кенгайтиради.
Amazon Clinic хизматларидан фойдаланиш учун Айогунинг сўзларига кўра, мижозлар шунчаки ўз ҳолатига қараб лицензияланган ва малакали телемедицина провайдерлари рўйхатидан афзал кўрган хизмат кўрсатувчи провайдерни танлайдилар. Мижозлар анкетани тўлдиргач шифокорларга хабарга асосланган портал орқали уланадилар. Дастлабки алоқадан сўнг, соғлиқни сақлаш мутахассиси даволаниш режаси ва керакли рецептларни фойдаланувчи афзал кўрган дорихонага юборади.
Amazon клиникаси ҳозирда суғуртани қабул қилмайди. Компаниянинг таъкидлашича, мижозлар консултация қанча туришини кўришлари мумкин. Нархлар Amazon Clinic эмас, балки сотувчилар томонидан белгиланади.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!