Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида жойлашган Чимён тоғли ҳудудида қор кўчиши мумкинлиги хавфи билан огоҳлантирилди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар тарқатди.
Маълум қилинишича, Чимён ҳудудида 2022 йил 17 ноябрь соат 08:00 дан 18 ноябрь соат 08:00 гача қор кўчкиси хавфи эълон қилинган.
«Ҳурматли фуқаролар! Эҳтиёткорлик чораларини кўришингизни ва «ДИҚҚАТ! ҚОР КЎЧИШИ ХАВФИ МАВЖУД» белгиси билан чекланган жойларга кирмасликни сўраймиз», дейилади хабарда.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!