Террористлар тинчликни қандай исташларини Днепрдаги яна бир воқеа тасдиқлайди. Украина Президенти Владимир Зеленский Днепрдаги портлаш лаҳзалари акс этган видеони Telegram каналида эълон қилди.
Маълум бўлишича, эрталаб тинч шаҳар ва одамларнинг одатий ҳаёт кечириш истаги яна бир бор ҳафсаласизликка учради. Кимдир ишга, яна биров ўз бизнесига отланган пайтда бирдан ракета зарбаси рўй берди. Хабарда террорчи давлат ҳақиқатдан ҳам украиналикларга имкон қадар кўпроқ азоб-уқубат келтирмоқчи экани таъкидланган.
Украина бош вазири Денис Шмихалнинг сўзларига кўра, ушбу ҳодиса Днепрдаги Жанубий машинасозлик заводида рўй берган.
Ракета ҳужуми қурбонлари сони 14 кишига етди. Яраланганлар орасида 15 ёшли қиз ҳам бор. Барча жабрланганлар шаҳар шифохоналарига ётқизилган.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!