Ғалла бўйича келишув худди шу шартлар асосида расман 120 кунга узайтирилди. Амалдаги келишув жума куни тугаши керак эди.
22 июль куни Истанбулда Россия, Украина, Туркия ва БМТ вакиллари икки ҳужжатдан иборат пакетни имзолаганди.
Биринчиси, БМТнинг Россия ўғитлари ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини жаҳон бозорларига экспорт қилишдаги чекловларни олиб ташлаш мажбурияти билан боғлиқ. Иккинчиси Қора денгиздаги портлардан Украина донини экспорт қилиш алгоритмини аниқлашга қаратилган.
Октябрь ойи охирида Севастополдаги рус кемаларига қилинган ҳужумга жавобан Москва келишувдан чиққанини эълон қилди. Бироқ 5 кундан кейин фикрини ўзгартирди.
Келишув бошланганидан буён денгиз гуманитар коридор орқали 11 миллион тоннадан ортиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорт қилинган.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!