Jahon, Yangiliklar

Франция ҳукумати бетарафлик кафолатларини бермаса, Озарбайжон ҳар қандай муҳокамадан бош тортмоқчи

Франция ҳукумати бетарафлик кафолатларини бермаса, Озарбайжон ҳар қандай муҳокамадан бош тортмоқчи

16 ноябрь куни Озарбайжон Республикаси Миллий Мажлиси (парламенти) Франция Сенати томонидан қабул қилинган нохолис резолюция муносабати билан баёнот берди.

Франция парламентининг ҳар икки палатасида Озарбайжонга қарши қабул қилинган резолюциялар, жумладан, Франция Сенати томонидан 2022 йил 15 ноябрдаги ҳамда Франция Миллий Ассамблеяси шу кунларда овоз беришга тайёрланаётгани ҳақида хабар берган резолюциялар икки томонлама мажбуриятларнинг бузилганидан далолат беради. Ваҳоланки, Франция ва Озарбайжон ўртасида, хусусан, Озарбайжон Республикаси билан Франция Республикаси ўртасида «Дўстлик, ўзаро англашув ва ҳамкорлик тўғрисида»ги шартнома 1993 йил 20 декабрда имзоланган эди.

Юқоридаги Битимнинг 2-моддасига мувофиқ, томонлар халқаро хавфсизликни таъминлаш, низоларнинг олдини олиш ва давлатлараро муносабатларда чегаралар дахлсизлиги, давлатларнинг ҳудудий яхлитлигини ҳурмат қилиш тамойиллари асосида халқаро ҳуқуқ устуворлигини таъминлаш бўйича саъй-ҳаракатларини бирлаштириш мажбуриятини олдилар. Халқаро миқёсда тан олинган кўп томонлама ҳужжатларга кўра, Озарбайжон Республикасининг чегараларидаги ҳудудий яхлитлигини ҳурмат қилиш француз томонининг ҳам халқаро мажбуриятлари ҳисобланади.

Озарбайжон Республикаси Миллий Мажлиси Озарбайжон Республикаси ҳукуматини Франциянинг Озарбайжонга қарши ҳаракатлари давом этаётганини ҳисобга олиб, айрим чораларни кўришга мажбур эканини эълон қилди.

Хусусан, Франция ҳукуматининг Озарбайжон ва Арманистон ўртасидаги муносабатларни нормаллаштириш жараёни билан боғлиқ ташаббус ҳамда тадбирларда иштирок этишига йўл қўймасликни эълон қилди. Шунингдек, Франция ҳукумати бетарафлик кафолатларини бермагунча бу масалаларни Франция расмийлари билан муҳокама қилишдан бош тортмоқчи.