Jahon, Yangiliklar

Кийилган шиппак 219 минг долларга сотилди

Кийилган шиппак 219 минг долларга сотилди

Стив Жобс тегишли шиппаклар деярли 219 минг долларга сотилди. Дастлаб, лот эгалари эски шиппаклар учун максимал 80 минг доллар даромад олишни режалаштирган эдилар. Аммо, натижа кутилгандан юқори бўлди.

Apple асосчиси Стив Жобс кийган эски Birkenstock Arizona жигарранг шиппаклари Julien’s Auctions да рекорд даражадаги қийматда сотилди. Сотиб олувчи шиппакка 218,750 АҚШ доллари таклиф этди.

Жобс бутун иш фаолияти давомида  техник раҳбарлар бир хил асосий кийим кийишлари керак деган тамойилга амал қилди. Стив бу шиппакларни 1970-80-йилларда кийган.

«Стив Жобс ушбу шиппакларни Apple тарихидаги кўплаб бурилиш нуқталарини амалга оширганда кийиб юрган. 1976 йилда у Apple компаниясининг асосчиси Стив Возняк билан биргаликда Лос Алтос гаражида Apple компьютерини ишга туширди ва унинг оёқларида шу шиппакларни кўриш мумкин эди», дейилади ким ошди савдоси уйининг онлайн рўйхатида.