2014 йилда Корея Республикасига бориб, 2018 йилнинг ўрталарида интернет тармоғи орқали халқаро террористик ташкилотлар ва диний экстремистик оқимлар ғоявий таъсирида ақидапарастлик мазмунидаги материалларни атрофдагиларга тарқатган 29 ёшли фуқаро қўлга олинди. Бу ҳақда УзА нашри хабар тарқатди.
У 2021-2022 йиллар давомида ўзи ва бошқа маслакдошларининг жами 24 млн сўм миқдоридаги маблағларини «молиявий жиҳод» сифатида халқаро пул ўтказмалари ва электрон иловалар орқали Суриядаги жангариларга юборади.
ДХХ ва Ички ишлар вазирлиги ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида мазкур шахснинг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилди.
Жиноят ишлари бўйича Сергели туман суди томонидан у Жиноят Кодексининг 244-1, 244-2 ва 155-3-моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, 10 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум этилди.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!