Навоийда “Lacetti” автомобили ҳайдовчиси икки нафар пиёдани уриб юборди. Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати маълумот берди.
Хабар берилишича, 2022 йил 15 ноябрь куни соат 17:50 ларда Навоий вилояти, Навоий шаҳри, Имом ал-Бухорий кўчасида ҳайдовчи тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойидан йўлни пиёда кесиб ўтаётган А.А. ва Б.Б.ни уриб юборган. Фуқаро 1987 йилда туғилган Х.А. “Lacetti” русумли автомобилда ҳаракатланаётиб бу ҳодисага сабаб бўлган.
Ҳодиса натижасида пиёдалар тан жароҳати билан шифохонага ётқизилган.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Навоий шаҳри ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!