Кеча, 16 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев «Киберспорт турларини янада ривожлантириш ва кенг оммалаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорни имзолади. Қарорга мувофиқ, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида кейинги ўқув йилидан бошлаб янги факултет ишга туширилади.
«Спортни ривожлантириш вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Ёшлар ишлари агентлигининг:
Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида 2023/2024 ўқув йилидан бошлаб “Спорт фаолияти: киберспорт” бакалавриат таълим йўналишини очиш ҳамда ушбу йўналиш бўйича ўқиш муддатини 3 йил этиб белгилаш;
“Uzbekistan Esports Championship” республика чемпионатида охирги бир йилда ғолиб (1-ўрин) бўлган киберспортчиларни 2023/2024 ўқув йилидан бошлаб Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг “Спорт фаолияти: киберспорт” бакалавриат таълим йўналишига касбий (ижодий) имтиҳонларни топширишдан озод қилиш ва уларга максимал балл бериш;
киберспорт фаолиятини ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият (ишлар, хизматлар) турлари рўйхатига киритиш;
Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтида киберспорт турлари бўйича тренерлар,шарҳловчилар, ҳакамлар ва бошқа мутахассисларни қайта тайёрлаш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин», дейилади қарорнинг 10-бандида.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!