Ўзбекистон Республикасининг охирги 10 ойликдаги ташқи савдо айланмаси 40,1 млрд. АҚШ долларига етди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълумот тарқатди.
Берилган хабарга кўра, 2022 йилнинг январь-октябрь ойларида бу кўрсаткич қайд этилган. Бу ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда қарийб 7,3 млрд. АҚШ долларига ёки 22,2 % га ошган.
Ташқи савдо айланмаси – 40,1 млрд. АҚШ доллари.
Экспорт – 15,5 млрд.:
маҳсулотлар – 12,2 млрд.
хизматлар – 3,3 млрд.
Импорт – 24,6 млрд.:
маҳсулотлар – 22,5 млрд.
хизматлар – 2,1 млрд.
Сальдо – 9,1 млрд.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!