Ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган фирибгарлар ушланди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти.
Департаментнинг Шайхонтоҳур туман бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган. Унда фуқаролар Д.И. ва Ж.С. бошқа бир фуқаро Ғ.М.ни юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетига ўқишга киритиб қўйишга ишонтиришади. Бундан «ҳотамтой»лик эвазига 5 000 АҚШ доллар талаб қилади. Ушбу суммани фиригарлик йўли билан олган вақтларида фирибгарлар ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!