O‘zbekiston, Yangiliklar

«Қамчиқ» довони автомобиллар ҳаракати учун ёпилдими?

«Қамчиқ» довони автомобиллар ҳаракати учун ёпилдими?

Кеча бир қатор ижтимоий тармоқларда «Қамчиқ» довони автомобиллар ҳаракати учун ёпилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, «Қамчиқ» довони автомобиллар ҳаракати учун очиқ. Айни дақиқаларда «Қамчиқ» довонида Фавқулодда вазиятлар вазирлиги йўлни қордан тозалаш ва музламалар ҳосил бўлишининг олдини олиш, қум-туз аралашмасини сепиш ишларини мувофиқлаштириб бормоқда. Довон йўли автомобиллар ҳаракати учун очиқ ва икки томонлама ҳаракат давом этмоқда.

Шу ўринда, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги йўл транспорт ҳодисалари билан боғлиқ фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш мақсадида, довон ҳудудида ҳаракатланишда ҳайдовчилардан барча хавфсизлик чораларини кўришларини сўраган.