Тошкент метросининг ер усти бекатларидан бири вақтинча ёпилади. Бу ҳақда «Тошкент метрополитени» ДУК ахборот хизмати маълум қилди.
Хабарда айтилишича, «Ер усти ҳалқа йўли» йўналиши 6- ва 7-бекатлари оралиғи ер устки қисмида монтаж ишлари амалга оширилиши муносабати билан 7-бекат 🚊 21 ноябрдан 6 декабрга қадар йўловчиларга вақтинча хизмат кўрсатмайди.
«Ер усти ҳалқа йўли» йўналишида поездлар ҳаракати «Дўстлик-2» бекати билан 6-бекат оралиғида ташкил этилади. Шунингдек, йўловчилар учун 6- ва 7-бекат оралиғида автобус ҳаракати йўлга қўйилади.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!