Twitter’нинг собиқ раҳбари Жек Дорси ижтимоий тармоқни сотиб олган Илон Маскнинг янги раҳбар излаш ҳақидаги баёнотлари фонида компания бош директори лавозимига қайтмаслигини айтди.
«Йўқ», деб жавоб берди Дорси Twitter’даги постида фойдаланувчи компаниянинг бош директори лавозимини эгаллаши ҳақида сўраганида.
Чоршанба куни Reuters хабар беришича, Маск Twitter’да камроқ вақт ўтказиш ва янги раҳбар топиш ниятида эканини маълум қилган эди. Миллионер, шунингдек, компанияни қайта қуришни шу ҳафтада якунлашни режалаштираётганини қўшимча қилган.
2021 йил ноябрида Дорси бош директор лавозимини Параг Агравалга топширганди. 2022 йилнинг май ойида эса компания акциядорларининг йиллик йиғилишида эълон қилинган ижтимоий тармоқ директорлар кенгашини тарк этди.
Октябрь ойи охирида тадбиркор Илон Маск Twitter’ни сотиб олиш бўйича 44 миллиард долларлик шартномани ниҳоят ёпиб қўйди. АҚШ Қимматли қоғозлар ва биржалар комиссияси маълумотларига кўра, кейинчалик Twitter асосчиси ва собиқ бош директори Жек Дорси компаниядаги улушини сақлаб қолгани ҳақида хабар берилди.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!