Россия Украинанинг энг муҳим инфратузилма объектларига оммавий зарбалар беришда давом этмоқда. Расмийларнинг айтишича, ўққа тутилиши оқибатида мамлакат энергетика тизими мисли кўрилмаган зарар кўрган. Пайшанба куни аҳолининг деярли учдан бир қисми электр энергиясиз қолди.
Мамлакат Президенти Украинага навбатдаги ракета ҳужуми оқибатларини бартараф этиш ишлари кун бўйи давом этаётганини таъкидлади. Маълум бўлишича, режага қўшимча равишда яна фавқулодда электр узилишлари юз бермоқда. Айни пайтда 10 миллиондан ортиқ украиналик электр энергиясидан узилган.
Вазият қишнинг келиши билан янада оғирлашди. Бир кун аввал Киев ва Украинанинг бошқа ҳудудларида биринчи қор ёққан. Бироқ пойтахт аҳолиси вазиятга қарамай, яхши кайфиятни сақлаб қолишга ҳааркат қилмоқда.
Аҳоли вазият яхшиланишига умид қилаётганини билдирмоқда. Мамлакат аҳолиси қанчалар қийин бўлмасин, сабр қилишга, қўрқувини яширишга уринаётганини ҳам сир тутмаяпти.
Россия қўшинлари олиб чиқиб кетилганидан бери Херсонда энг оғир гуманитар вазият юзага келган. Вилоятда кўнгиллилар маҳаллий аҳолига озиқ-овқат, кўрпа-тўшак ва бошқа зарур маҳсулотларни тарқатмоқда.
Айни пайтда МАГАТЭ Кремлни Украина ядровий иншоотларидаги «барча фаолиятни зудлик билан тўхтатиш»га чақирувчи учинчи резолюцияни қабул қилди. Февраль ойидан бери Запорожье атом электр станцияси ўққа тутилмоқда, бунинг учун томонлар бир-бирини айбламоқда.
Шунингдек, МАГАТЭ экспертлари Москва Киевни айблаган учта текширилган жойда «ифлос бомба» ишлаб чиқариш изларини топмаган.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!