Фарғона 10 ойда 67,7 минг тонна узум экспорт қилибди. Бу ҳақида Давлат статистика қўмитаси маълумот қилди. Хабарда Ўзбекистон 2022 йилнинг 10 ойида ҳудудлар кесимида узум экспорти бўйича вилоятлар рўйхати маълум қилинган. Бу рўйхатнинг иккинчи поғонасида Самарқанд вилояти ўрин олган бўлиб, у 46,4 минг тонна шинни сотишга эришган. Тошкент вилояти эса 30,8 минг тонна билан учинчи ўринда турибди. Шунингдек,
– Сурхондарё вилояти – 22 минг тонна
– Хоразм вилояти – 17,2 минг тонна
– Наманган вилояти – 15,2 минг тонна
– Қашқадарё вилояти – 14,8 минг тонна
– Тошкент шаҳри – 13 минг тонна
– Андижон вилояти – 6,8 минг тонна
– Бухоро вилояти – 4,1 минг тонна
– Жиззах вилояти – 2,8 минг тонна
– Навоий вилояти – 1,5 минг тонна
– Сирдарё вилояти – 1,5 минг тонна
– Қорақалпоғистон Р. – 1,1 минг тонна узум экспорт қилишга эришган.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!