Нафақат янги спикер, балки Демократик партиянинг янги раҳбари ҳам Вакиллар палатасидан бўлади. 2003 йилдан буён АҚШ Конгресси Вакиллар палатасида демократлар партиясини бошқариб келаётган 82 ёшли Ненси Пелоси бошқа сайловда қатнашмаслигини маълум қилди.
Пелосига кўра, Америка демократияси улуғвор, лекин айни пайтда мўрт эканини таъкидлади. Шунингдек, палатада ҳозир бўлганларнинг кўпчилиги унинг сўзларига бевосита гувоҳ эканини ҳам қайд этди. Сиёсатчи шунинг учун демократия ҳар доим унга зарар етказишни хоҳлайдиган кучлардан ҳимояланган бўлиши кераклигини ҳам қўшимча қилди.
Маълумот ўрнида, Пелоси 2007-2011 ва 2019 йилларда Вакиллар палатаси спикери бўлган. Якунланган оралиқ сайловлар натижасида демократлар Конгресс Қуйи палатасида кўпчиликни ва у билан бирга спикерлик лавозимини йўқотди. Бу лавозимда Ненси Пелосининг ўрнини республикачилар етакчиси Кевин Маккарти эгаллайди. Нью-Йорк конгрессмени Хаким Жеффрис демократлар етакчиси сифатида Пелосининг вориси деб номланади.
Пелосининг ўзи эса амалдаги ваколати тугагунига қадар камида яна икки йил Вакиллар палатасида қолиш ниятида.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!