Jahon, Yangiliklar

Ғазо Секторида йирик ёнғин содир бўлди

Ғазо Секторида йирик ёнғин содир бўлди

Ғазо секторидаги йирик ёнғин содир бўлди. Бунинг оқибатида камида 21 киши ҳалок бўлган. Қурбонлар орасида етти нафари ёш бола экани айтилмоқда. Маълумотларга кўра, пайшанба куни кечқурун ҳудуд шимолидаги Жабалия қочқинлар лагерида уч қаватли уй ёниб кетди.

Ёнаётган бинодан бир неча киши қутқариб олинди. Фожиа жойида ўт ўчирувчиларга маҳаллий аҳоли ёрдам берган.

Ёнғин сабаблари ҳозирча аниқланмаган. Маҳаллий ҳокимият идоралари турар-жой биносида катта миқдорда ёқилғи заҳиралари сақланган бўлиши мумкинлигини тахмин қилмоқда.

Фаластин маъмурияти раҳбари Маҳмуд Аббос воқеани миллий фожиа деб атади ва жума кунини ҳалок бўлганлар хотирасига мотам куни деб эълон қилди.