O‘zbekiston, Yangiliklar

Импорт божи олинмайдиган товарлар сирасига буғдой уни ҳам киритилди

Импорт божи олинмайдиган товарлар сирасига буғдой уни ҳам киритилди

Айрим импорт товарларига божхона божи ноль ставкаларининг қўлланилиши муддати узайтирилди.

Бу ҳақида 17 ноябрь куни қабул қилинган «Истеъмол бозорларида нархлар барқарорлигини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент фармонида белгиланди.

Президентнинг тегишли Фармонида келтирилган товарларга импорт божхона божининг ноль ставкаси қўлланиш муддати 2023 йил 1 июлгача узайтирилди. Шу билан бирга, мазкур рўйхатга буғдой уни ёки буғдой-жавдар уни ҳам киритилди.

Фармонга кўра, турли кўринишдаги балиқ ва балиқ маҳсулотлари, янги ёки қуритилган цитрус мевалари (лимондан ташқари), мевалар, тухум, шакар, ҳамиртушур, маргарин каби 23 турдаги маҳсулотдан импорт божи олиш вақтинча тўхтатилади.

Бундан кўзланган мақсад эса, Республика аҳолисининг алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиёжларини кафолатли таъминлашдан иборатю Шу билан бирга, ички истеъмол бозоридаги ижтимоий аҳамиятга эга товарлар нархлари сунъий ва асоссиз оширилишининг олдини олиш ҳам назарда тутилган. Фармон тариф ва нотариф тартибга солиш воситаларини кенг қўллаш ҳисобига уларнинг инфляция даражасига салбий таъсирини юмшатишга ҳам хизмат қилади.