“Европа Иттифоқи ва Марказий Осиё ўзаро боғлиқлиги: барқарор ривожланиш учун глобал дарвоза” мавзуидаги биринчи халқаро конференция иштирокчиларига Президент Шавкат Мирзиёев мурожаат йўллади.
“Европа Иттифоқи ва Марказий Осиё ўзаро боғлиқлиги: барқарор ривожланиш учун глобал дарвоза” мавзуидаги биринчи конференциянинг барча иштирокчиларини чин қалбимдан қутлайман», деб бошланади давлат раҳбарининг сўзлари.
Шунингдек, Президент тадбирда бевосита иштирок этаётган Европа Иттифоқининг Ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича Олий вакили Жозеп Боррель жанобларига, Марказий Осиё мамлакатлари ташқи ишлар вазирлари, нуфузли халқаро ташкилотлар, хусусан, Европада хавфсизлик
ва ҳамкорлик ташкилоти, Европа тикланиш ва тараққиёт банки, Европа инвестиция банки раҳбарларига ўзимнинг алоҳида ташаккуримни изҳор этишдан мамнун эканини билдирган.
Ўзбекистон етакчисининг сўзларига кўра, яқинда илк бор бўлиб ўтган Марказий Осиё – Европа Иттифоқи давлат раҳбарлари саммити ҳамда бугунги халқаро анжуман томонларнинг стратегик ҳамкорликка бўлган қатъий интилишини яққол намоён этмоқда. Мамлакатимиз алоқаларига катта куч ва шиддат бағишлайдиган бу каби мулоқот ва учрашувларни мунтазам ўтказиб бориш зарур.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!