Шу ҳафта Молдованинг бир қанча шаҳарларида электр таъминотидаги узилишлар Россиянинг Украинага бостириб кириши Европанинг энг қашшоқ мамлакатига қанчалик ёмон таъсир қилаётганини кўрсатди. Сешанба куни россиялик ҳарбийлар Украина ҳудудидаги инфратузилма объектларини ўққа тутганида молдоваликлар электр энергиясиз қолди. Чунки икки давлатнинг энергия тармоқлари бир-бирига боғланган эди.
Кишинёв техника университети директори Михай Тирсу энергия оқимларининг бир қисми Украинадан Молдовага, Молдовадан Украинага боришини таъкидлаган. Унинг сўзларига кўра, оқим бир участкада йўқолса, бошқа линияларда юклама ҳаддан ташқари ортиб кетади. Тизим шундай ишлаши узилишларни келитриб чиқармасликка хизмат қилган. Лекин бир нечта станцияда оммавий узилишлар содир бўлганда, тизим ўчади. Сабаби эса мувозанатсиз бўлиб қолгани боис ҳимоя тизимлари ишга тушади.
Октябрь ойида Россиянинг «Газпром» компанияси ўз электр станциялари ишлаётган Молдовага газ етказиб беришни учдан бирга қисқартирган. Президент Майя Санду буни сиёсий шантаж, яъни одамларнинг қийинчиликларидан беадабларча фойдаланиш ва мамлакатни ЕИга кириш йўлидан қайтаришга уриниш деб атади.
Энди молдоваликлар кўпроқ тежашга мажбур бўлмоқда. Уларнинг сўзларига кўра, иситиш тизими фақат кечаси ёқилмоқда, кечқурун чироқни ўчириб, қоронғуда телевизор кўриляпти. Аҳоли бундай тежаш қанчалик кўп йўлга қўйилса, шунчалик фойдали, деб ҳисобламоқда.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!