Қондошининг уйидан 10 млн ўғрилаган шахс аниқланди. Бу ҳақида Жиззах вилояти ИИБ хабар қилди.
Маълум бўлишича, Жиззах вилояти Зафаробод тумани Ёрқин шаҳарча фуқаролар йиғинида яшовчи К.М.нинг турар жойидан 2 миллион сўм ҳамда 800 АҚШ доллари йўқолган. Жабрланувчи ўғрилик ҳолати тўғрисида ички ишлар органларига хабар берган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари натижасида ушбу қонунбузарлик К.М.нинг амакисига ишора қилгани. Яъни, Ёрқин шаҳарча фуқаролар йиғинида яшовчи С.Қ. томонидан содир этилган майда ўғрилик фош бўлган. Айни пайтда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!