O‘zbekiston, Yangiliklar

«Қамчиқ» довонида «Daf» ағдарилиб, йўлни тўсиб қўйди

«Қамчиқ» довонида «Daf» ағдарилиб, йўлни тўсиб қўйди

«Қамчиқ» довонида юк автомобили ағдарилиб кетди. Бу ҳақида ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, 2022 йил 18 ноябрь куни соат 19:25 да Наманган вилояти, Поп тумани ҳудудидан ўтувчи А-373 «Тошкент-Ўш» автомобиль йўлининг 229-километрида «Тошкент-Водий» йўналишида ҳаракатланган «Daf» русумли юк автомобили ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиши оқибатида транспорт воситаси йўлнинг ўнг томонига ағдарилиб кетган. Натижада йўлни беркитиб, шу йўналишдаги ҳаракатни тўхтаб қолишига сабаб бўлган.

Воқеа жойига зудлик билан ФВВнинг «Қамчиқ» қутқарув гуруҳи ҳамда ЙПХ ходимлари етиб келган. Ҳодиса оқибатлари махсус техникалар ёрдамида бартараф қилинган.

«Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ. Довон йўли транспортлар ҳаракати учун очиқ, икки томонлама ҳаракат давом этмоқда. Мазкур ҳолат юзасидан туман ФВБ ва ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда», дейилади хабарда.