«Қамчиқ» довони йўлида юк автомобили ёниб кетди. Бу ҳақида Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабар берган.
2022 йил 18 ноябрь куни соат 03:00 ларда Наманган вилояти, Поп тумани ҳудудидан ўтувчи А-373 “Тошкент-Ўш” автомобиль йўлининг 233-километрида ҳайдовчи, 1982 йилда туғилган Х.Я. бошқарувидаги “Volvo” русумли юк автомобилида қисқа туташув ва унинг натижасида ёнғин юзага келган.
Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган. Ҳодиса натижасида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ. Автомобилга зарар етган.
Мазкур ҳолат юзасидан туман ФВБ ва ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда, деб ёзилган хабарда.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!