O‘zbekiston, Yangiliklar

Қарийб 2 минг километр масофага ичимлик суви етиб борди(ми?)

Қарийб 2 минг километр масофага ичимлик суви етиб борди(ми?)

Ўзбекистонда қарийб 1,8 минг км масафода сув тармоғи ишга туширилди. Бу эса одамларнинг тоза ичимлик сувга бўлган талабини босқичма-босқич қондиришга хизмат қилмоқда.

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-сентябрь ойларида кенг кўламли ишлар олиб борилди. Сув тармоғи қурилишида жами қарийб 1,7 трлн. сўмлик инвестициялар ўзлаштирилган.

Сув тармоғини ишга туширишда ўзлаштирилган инвестициялар таркибига эътибор қиладиган бўлсак, унинг 23,7 % Республика бюджети ҳисобига тўғри келади. Бунда аҳоли маблағлари ҳам ишлатилган бўлиб, бу тахминан 0,5 %ни ташкил қилмоқда.

Шунингдек, хорижий маблағлар – 4,5 %, бошқа манбалар – 7 % ни кўрсатмоқда.

Энг кўп инвестиция сув таъминоти ва канализация тизимларини ривожлантириш жамғармасининг улушига тегишли ва у 64,3 %дан иборатдир.