Швеция иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатиш бўйича саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш учун Ироққа 10,2 миллион доллар бермоқчи. Бу ҳақида Ироқнинг ИНА агентлиги Ироқ қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Мисак Абдулҳусайннинг баёнотига асосланиб хабар берди.
Унга кўра, Швеция иқлим ўзгариши оқибатларидан энг кўп жабрланган мамлакатларга халқаро ёрдам дастури доирасида Ироққа ёрдам кўрсатган.
Абдулҳусайннинг таъкидлашича, 10,2 миллион доллар миқдоридаги ёрдам фермерларнинг эҳтиёжларига, шунингдек, мамлакатнинг марказий ва жанубий ҳудудларида қишлоқ хўжалиги инфратузилмасини яхшилашга йўналтирилади.
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилотининг (ФАО) Ироқдаги вакили Салоҳ ал-Ҳаж Ҳассан, грант шартномаси Бағдодда Швеция элчиси Жессиcа Свардстрём иштирокида имзоланганини маълум қилди.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!