Бир неча ой олдин ижтимоий тармоқларда гўшт талашиб, жанжаллашган талабалардан бири иккинчисини пичоқлаб қўйгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанцияси иши кўриб чиқилди. Очиқ суд мажлисида 1995 йилда туғилган судланувчи талаба Жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман судининг жиноят иши бўйича чиқарилган ҳукмдан норози бўлиб, келтирилган апелляция шикоятига асосан масала қайта муҳокама қилинди.
Маълум бўилишча, жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман судининг 2022 йил 15 cентябрдаги ҳукмига кўра, судланувчи талаба “Қасддан баданга оғир шикаст етказиш” жиноятини содир қилганликда айбли деб топилган. Судланувчига 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланган.
Ушбу жиноятнинг 2022 йил 8 июнь куни кечаси соат 00:10 да содир бўлган. Яъни, талаба таниши билан ижарада турган хонадонда кечки нонушта пайти ўзаро келишмовчилик сабабли, жанжаллашиб қолишади. Хонтахта устида турган, совуқ қурол сифатида фойдаланиш мумкин бўлган ошхона пичоғини олиб, уни танишини кўкрак қафаси чап томони ва чап сон соҳаларига уриб, ҳаёти учун хавфли бўлган оғир тан жароҳати етказган.
Судланувчи жабрланувчи таниши бўлганини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, улар автомашиналар ювиш шахобчасида бирга ишлайди. Маълум бўлишича, воқеа содир бўлган куни улар бироз тортишиб қолади. Сабаби эса кечки таомланиш вақтидаги гўшт муаммосидан келиб чиқади.
Шу арзимаган можаро билан бир-бирига муштлар отилади, бўғиш, ёқалашиш, охир оқибат пичоқ билан ўзни ҳимоялашга уланиб кетади. Жабрланувчи жанжал вақтида қулоғидан тан жароҳати олгани ва судга оид тиббиёт экспертизасидан текширувдан ўтганини, унга етказилган тан жароҳати бўйича маъмурий материал тариқасида ажратиб олинганини, ҳозирда қилмишимдан чин дилдан пушаймонлигини билдирди.
Апелляция инстанциясида айбланувчи талаба суд залидан озод этилди.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!