Ўзбекистон Республикаси Президенти шавкат Мирзиёев “Қурилиш лойиҳаларини амалга оширишда назорат механизмларини такомиллаштириш, очиқлик ва шаффофликни янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолади.
Қарорга кўра, инвестиция дастурлари ва ташаббусли бюджетлаштириш асосида молиялаштириладиган қурилиш лойиҳаларини амалга оширишнинг янги тартиби белгиланмоқда.
Бунда:
- объектларнинг лойиҳа-қидирув ва қурилиш-пудрат ташкилотлари “Шаффоф қурилиш” ахборот тизимида инсон омилисиз аниқланади;
- 2023 йил 1 мартга қадар қурилиш объектларида жамоатчилик назоратини амалга ошириш ҳамда камчиликлар ва қонун бузилиши ҳолатларини акс эттирувчи фото ва видео материалларни юклаш имконини берувчи “Шаффоф қурилиш” ахборот тизимининг мобил иловаси яратилади;
- буюртмачи билан лойиҳачи ва пудратчилар ўртасидаги шартномалар фақат электрон рақамли имзо орқали тузилади;
- объектлар юзасидан ҳоким ёрдамчиси, маҳалла фаоллари ва ёшлар етакчилари, оммавий ахборот воситалари ва бошқа жамоат ташкилотлари жамоатчилик назоратини ўрнатади.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!