Жорий йилнинг ортда қолган 9 ой давомида “Афросиёб” поезди хизматидан қарийб 1 млн. йўловчи фойдаланган. Бунинг сабаби эса унинг тезкорлиги ва қулайлиги эканига шубҳа йўқ.
Давлат статистика қўмитаси тарқатган маълумотларга кўра, 2022 йилнинг 1 октябрь ҳолатига барча қатнов турлари бўйича жами темир йўл транспортида ташилган йўловчиларнинг 14,2 % ёки 959,1 минг нафари “Афросиёб” тезюрар поездида ташилган.
Бу эса бир кунда ўртача 3,5 минг йўловчи ушбу транспорт туридан фойдаланганини кўрсатмоқда.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!