Қинғир ишнинг қийиғи чиқди. Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар беришича, Давлат хавфсизлик хизмати ҳамдавилояти ИИБ ЖҚБ тезкор ходимлари ҳамкорликда Гулистон шаҳар ҳудудида тезкор тадбир ўтказилди.
Гулистон шаҳар Улуғйўл маҳалласи ҳудудидан ўтувчи М-34 автойўлининг Тошкент-Гулистон йўналиши бўйича Некция-2 русумли автомашинада ҳаракатланиб келган фуқаро Х.А таниши, 1987 йилда Ховос туманида туғилган, фуқаро С.З.га пластик картага ўтказиб берган 100.000 сўм пул маблағи эвазига 2 дона «Зардекс» номли дори воситасини ўтказаётган вақтда холислар иштирокида қўлга тушди. Унда автомашина олд ўнг ўриндиқ устидан 2 дона «Зардекс» номли дори воситаси ҳамда автомашина орқа ўриндиғидаги Х.А.нинг курткаси ички чўнтагидан 1 дона «Трапикамид» номли дори воситалар борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.
Шунингдек, терговга қадар текширув жараёнида, Х.А нинг жиноий шериги М.Ю таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар бўлган дори воситаларни Тошкент шаҳридан сотиб олиб қайтаётганлиги аниқланган. Шундан сўнг, тезкор тадбир Сирдарё тумани ҳудудида давом эттирилиб, Сирдарё тумани Камолот маҳалласи ҳудудида жойлашган «Сирдарё ЙПХ» масканида, 1991 йил Гулистон шаҳрида туғилган фуқаро М.А. бошқарувида бўлган Матиз русумли автомашина тўхтатилганда, автомашина олд ўнг ўриндиғида ўтирган М.Ю. ва орқа ўриндиқда ўтирган 1990 йилда Гулистон шаҳрида туғилган фуқаро М.И.лар ёнларида бўлган 2 дона «Тропикамид» ва рангсиз целлофан пакет бўлагига ўралган, 15 дона оқ ва қизил рангдаги капсуладаги дори воситаларини ерга ташлаб юборганлари аниқланиб, холислар иштирокида расмийлаштириб олинган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари давом этмоқда, деб ёзилади хабарда.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!