Ҳиндистоннинг Уттаракханд штатида йўловчи автобуси қоядан қулаб тушди. Ҳодиса натижасида 12 киши ҳалок бўлди, 3 киши оғир тан жароҳати олди. Маълум қилинишича, автомобиль ўз сиғимидан кўпроқ йўловчини олиб кетаётгани учун ағдарилиб кетган.
Чамоли вилоятида рўй берган ҳалокатдан автобус 500 метр баландликдан жарликка қулаб тушган. Воқеа жойига кўплаб биринчи тиббий ёрдам ва қутқарув гуруҳлари жўнатилди.
Жароҳатланганлар касалхонага олиб кетилаётганда, сиғимидан кўпроқ йўловчи олгани учун автобус мувозанатини йўқотгани маълум қилинган.
Бош вазир Пушкар Сингх Дҳами ҳалокатда ҳаётдан кўз юмганлар учун афсусда эканлигини ва ҳалок бўлганларнинг оилаларига моддий ёрдам берилишини таъкидлади.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!