Yangiliklar

Музликларнинг эриши ўнг минглаб қадимий вирусларнинг қайта уйғонишига сабаб бўлмоқда

Музликларнинг эриши ўнг минглаб қадимий вирусларнинг қайта уйғонишига сабаб бўлмоқда

Олимлар Европа ва Шимолий Aмерикадаги 8 та музликдан, шунингдек, Гренландиядан эриган сув намуналарининг ҳар бир миллилитридан ўн минглаб бактерияларни топишди.

Иқлим инқирози Ердаги музликларнинг эришини сезиларли даражада тезлаштирмоқда – бунинг натижасида юз минглаб микроблар музли кишанлардан ажралиб чиқади ва олимларда уларнинг потенциал фойдалилиги ёки хавфини аниқлашга шунчаки вақтлари йўқ, деб ёзади The Guardian.

Янги тадқиқотда Уелсдаги Aбериствит университети олимлари гуруҳи Европа ва Шимолий Aмерикадаги 8 та музлик, шунингдек, Гренландия муз қопламининг икки ҳудудидан эриган сув намуналарини олди. Олимлар ҳар бир миллилитр музлик сувида ўн минглаб турли микроблар борлигини таҳлил қилиб, аниқладилар.

Тадқиқот ҳаммуаллифи доктор Aрвин Эдвардснинг сўзларига кўра, айни дамда олимлар бутун дунё бўйлаб музликларнинг қандай нобуд бўлаётганини том маънода кузатиб, табиати бизга тушунарсиз бўлган кўплаб бактерияларни чиқаришмоқда.

Тадқиқот натижалари шуни кўрсатадики, музликларнинг эриши пайтида океанга ювилган бактериялар ва сув ўтлари шимолий яримшарда кейинги 80 йил ичида йилига ўртача 650 000 тонна углеродни етказиб беради. Эътибор беринг, тадқиқотда Ҳимолой тоғларининг Ҳиндукуш минтақаси ҳисобга олинмайди, чунки бу ерда олимлар эриган сув намуналарини олмаган.

Ушбу ҳисоб-китоблар карбонат ангидрид чиқиндиларининг ҳозирги ўртача ўсишини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилди. Шу билан бирга, олимларнинг таъкидлашича, агар инсоният углерод чиқиндиларини камайтиришга муваффақ бўлса ва шу орқали Ернинг глобал исиши ва музликлар эришини секинлаштирса, натижада чиқарилган қадимги микроблар массаси тахминан учдан бир қисмга камаяди.