O‘zbekiston, Yangiliklar

Пойтахтда яна «дарахткушлик» бошланди

Пойтахтда яна «дарахткушлик» бошланди

Тошкентда ноқонуний равишда дарахт кесиш ҳолати аниқланди. Бу ҳақида депутат Кушербаев хабар қилмоқда.

Маълум бўлишича, Яшнобод тумани, Илтифот МФЙ ҳудудидаги 29-уй олдида қурилиш ташкилоти томонидан кўп қаватли турар жой қуриш мақсад қилинган. Натижада Мажбурий ижро бюроси олдидаги кўп йиллик дарахтлар ноқонуний равишда кесиб ташланган. Уларнинг тахминий сони 150 атрофида экани айтилмоқда.

Хабарда ёзилишича, ҳолатни назорат қилмоқчи бўлган экология ходимлари ҳам калтакланган. Қурувчилар айбини яшириш учун дарахтларнинг илдизларини йўқотишга уринмоқда.

«Масъуллар ҳолатни ўрганиб, вазиятга ойдинлик киритиб беришларини сўраб қоламиз», дея таъкидлаган Кушербаев.